EMU University’да Philips компанияси бош директори Хасанбоев Отабек билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида тиббий технологиялар, соғлиқни сақлашни рақамлаштириш ва таълим жараёнига инновацион ечимларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ўқув-клиник базаларни жиҳозлаш, мутахассислар малакасини ошириш ва замонавий технологияларни таълимга интеграция қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Дунёвий технологик компания билан ҳамкорлик EMU University учун янги имкониятлар очади.

Fikr bildirish